BoshРегистрацияВход Ijtimoiy– iqtisodiyot kasb hunar kolleji Seshanba, 25.08.2026, 20:48
  Каталог статей Приветствую Вас Гость | RSS

 
 
Bosh » Maqolalar » Mening maqolalarim

«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида молиявий таъминотни такомиллаштириш»
“Келажак бунедкори” Жиззах вилоят хокимлиги ўрта махсус, касб-хунар таълими бошкармаси газетаси 2009 йил 10 апрель
Н.И. Саидахмедова коллеж директори

«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида молиявий таъминотни такомиллаштириш»

Таълим ҳамма даврда ва ҳамма вақт иқтисод, илм ва техника, маданият ва кишиларнинг яшаш шароитиларини белгиловчи асосий соҳа бўлиб келган. Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида бу соҳа амалга ошириладиган молиялаштириш масалаларига эътиборни янада кучайтириш лозим.
 Маълумки, ҳозирги шароитда ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртларини молиялаш 2 та манбадан амалга оширилади: давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан. Бюджет харажатлари ҳисоблари қуйидаги моддалар асосида амалга оширилади: талабаларни (ўқувчиларни) қабул қилиш грантлари; талабалар (ўқувчилар) контингенти: таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, педагог-мухандислар таркиби ва шунга яраша иш ҳақи фонди, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони асосида аниқланади. Бюджет маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида харажат моддалари гуруҳлари бўйича ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
 Шартнома тўловлари ўқув юртларининг талабани ўқитишга сарфлайдиган харажатларини қоплашга қаратилган ва у тахминан мазкур харажатларнинг умумий миқдорига тенг. Бунда талабага бериладиган назарий ва амалий машғулотлар, фойдаланадиган ўқув хоналари, жиҳозлар, технологиялар, стипендия миқдори, ўқитувчиларга тўланадиган маош ҳамма-ҳаммаси ҳисобга олинади. Бундан ташқари, аҳолининг тўлов имконияти, таълим йўналишига бўлган талаб ва эҳтиёж кўрсаткичлари эътиборга олинади. Айни пайтда, ижтимоий ҳимоя устуворлиги тамойилига ҳам амал қилинади.
 Бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни корхоналар билан битим асосида тайёрлаш, бу икки субъект ўртасида бўлиниши мумкин бўлган хар хил алоқаларнинг бири ҳисобланади.
 Касб-ҳунар ўқув юртини молиялаштиришнинг яна бир манбаи ўқувчиларнинг ўзлари ўқиганлари учун тўловлари ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ҳам асосланган. Бу ишда тижорат тузилмаларининг ҳиссаси сезиларли даражада бўлмоқда. Ўқитувчилар, муҳандислар ва талабаларнинг тижорат корхоналари ишида иштирок этишлари ўқув жараёнини реал иқтисодий амалиёт билан боғлаш ва ўқувчиларни юқори малакасини сақлаш имкониятини беради.
 Булардан ташқари ўқув юртларининг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятларидан, хомийларнинг пул ва материал тўловларидан, банк кредитлари ҳисобидан ва бошқа қонун томонидан таъқиқ этилмаган манбалардан молиялаштирилади.
 Ўрта махсус, касб-хунар таълими имкониятлари шундай даражадаки, уларни кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бутунлай жалб этиш мумкин. Лекин бу соҳада кичик бизнес корхоналарининг раҳбарлари бу имкониятлардан фойдаланишда ўзларининг шижоатларини, иштиёқларини билдиришлари лозим, чунки ўрта махсус касб-ҳунар таълими талабалари кичик бизнес муаммоларини ҳал қилишга қодир.
 Бизнесни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари ҳар ҳил характерга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири билимларнинг у ёки бу тармоғига боғлиқ ва уни ҳал қилиш учун ўша соҳанинг мутахассисини жалб қилишни тақозо этади. Касб-ҳунар ўқув юртлари билимнинг маълум соҳасига иҳтисослашганлиги туфайли бизнеснинг маълум муаммоларини иқтисодий, техникавий, ҳуқуқий ва х.к. ҳал қилиш учун ҳар хил йўналишлардаги касб-ҳунар ўқув юртларини хамкорлик кенгашига жалб этиш лозим. Шулардан келиб чиқиб, ХК (Хамкорлик кенгаши)ларни илмий-тадқиқот потенциали етарли бўлган ҳамма ўқув юртларида, академик лицейларда ва профессионал коллежларда ташкил этган маъқул.
 Баён этилган Ҳамкорлик кенгашларининг ўқув юртлари илмини, таълимини ва бизнесни қўшиб олиб бориш ва илм банкларини ташкил этиш икки томонга фойда келтиради:
- бизнесменлар фирмаларини фойдали ва рақобатбардош фаолият юритиши учун лозим бўлган ахборотларга эга бўладилар;
- ўқув юртларида талабаларни ўқитиш савияси кўтарилади, уларнинг тадбиркорлик бўйича билимларини малакали ривожлантириш таъминланади:
- назария билан амалиёт қўшилиб кетади, талабаларнинг илмий фаолияти янги сифат даражаси кўтариади ва амалиётда қўлланилади:
- бюджетдан молиялаштириш имконияти чегараланганлиги туфайли талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади.
Шундай қилиб, юқоридаги фикрларни амалга оширилиши илм, таълим ва бизнесни бирлаштириш натижасида иқтисодиётни ривожини ва мустақиллигини таъминлайди. 
Касб-ҳунар ўқув юртларини маблағ билан таъминлаш имкониятларидан яна бири уларнинг корхона ва ташкилотлар билан тузилган хўжалик битимлари асосида бажарган ишлари ҳисобланади. Ишнинг бу томони, афсуски, яхши йўлга қўйилмаган. Бунга фақат педагог-мухандисларнинг пассивлиги эмас, балки бу ишга корхоналарнинг қизиқиши ва эътибори ҳам етарли даражада эмаслиги сабаб бўлмоқда. Лекин шуни қайд қилиш лозимки, дунёнинг кўп мамлакатларида бизнес, корхона (фирма) ва ўқув юртлари ҳамкорлигида амалга оширилади, янги хил маҳсулотлар яратилади, хўжалик фаолиятининг жорий ва келажакдаги стратегияси аниқланади. Шу асосда хўжалик битими асосидаги ишларни ҳам ёзиш мумкин. Бу иш назария билан амалиёт орасидаги узилишни йўқотиш, “бюджетдан ташқари маблағлар” хажмини орттириш билан бирга, корхоналарнинг мутахассисларни тайёрлашдаги иштирокини кучайтиради, керак бўлса мутахассислар тайёрлаш учун буюртма бериш имкониятини яратади.
Умуман, юқорида қайд этилган “бюджетдан ташқари”маблағлар манбаларидан унумли фойдаланиш хар бир ўқув юртининг самарали фаолият юритиши учун реал имкониятларни юзага чиқарди.
 Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда ўқув юртларининг вазифаси фақат кадрларга бўлган талабни қондириш эмас, балки мавжуд ўқув тажриба базаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодни яратиш, ўқувчилар таркибини янгилаш ва малакасини оширишдан иборат. Бозор иқтисодиёти шароитида, янги эркин рақобат мавжуд муҳитда бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш кенгаяди. Бу манбалардан фойдаланиш учун ўқув муассасалари турлича хизмат доирасини кенгайтиришга, истеъмолчининг талабига мос кадрлар тайёрлашга ҳаракат қилади. Ишлаб чиқариш билан таълимнинг интегациялашуви янада тезлашади.

Категория: Mening maqolalarim | Добавил: jtiikhk (30.04.2009)
Просмотров: 1910 | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Hisobotlar
Mening maqolalarim [5]

Kirish

Surovnoma
Оцените мой сайт
Jami javoblar: 17

Search

Foydali saytlar

 

Copyright MyCorp © 2026
Создать бесплатный сайт с uCoz