Кадрлар тайорлаш миллий дастури узлуксиз таълим тизимини кузда тутар экан, бу узвийликнинг муҳим буғини касб-ҳунар таълими тизимида рақобатбардош кичик мутаҳассислар тайёрлаш жараёни ҳисобланади. Шу боис ушбу таълим муассасаларида фанларнинг ўқитишнинг анъанавий бўлиб қолган бир маромдаги баён килиш усулидан воз кечиб, эндиликда янги педагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг фаол иштирокида ташкил қилиш талаб этилмоқда. Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда янги педагогик технологияларни кенг тарғиб этиш, уларни қуллаш орқали фанлар буйича дарсларнинг сифатини ва самарадорлигини ошириш таълим сохасидаги энг муҳим вазифалардан бири хисобланади. Фанлар буйича машғулотларда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ўқувчиларда ижодий фаоллик изланувчанлик мустақил ишлай олиш каби бир қатор ижодий ҳислатларни шакллантиришнинг энг сифатли усули ҳисобланади. Дарсларнинг қизиқарли баҳс-мунозарага бой ва мазмунли бўлиши, ўқувчиларни дарсга қизиқтира олиш ўқитувчидан катта маҳорат ҳамда ранг-баранг дарс усулларини қўллашни талаб этади. Сунги йилларда ўқув юртларида, шу жумладан, касб-ҳунар коллежларида замон талабига асосланган ва фанни узлаштиришнинг ноанъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланилмокда. Бу усуллар анъанавий усуллардан фарқ қилувчи қуйидаги хусусиятлари эга: - ўқув мақсадининг аниқлиги; - ўқув натижалари кафолатланиши; - машғулотни бошламасдан олдин аниқлаштирилган ўқув мақсадларини топшириқларга айлантириш; - ўқув жараёпини тузилган топшириқларга йўиалтириш; - Ўқитиш натижаларига қараб аниқлаштирилган ўқув мақсадларига ва ўқу'в жараёни тузилмасига ўзгартириш киритиш. Биз қуйида Жиззах туман ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида математика фанини ўқитишда бир қатор усуллар ҳақида фикр юритамиз. Бугунги кунда фан ва техника ҳамда технологиялар жадал суръатлар билан ривожланаётган бир даврда барча таълим муассасатари, шу жумладап касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларга математиканинг қизиқарли фан эканлигини кўрсатиш вақти етиб келди. Бу фанни ўқитиш яхши самара бериш учун янги педагогик технология усулларидан фойдаланиши керак. Ўқувчиларни мустақил ишлашга, фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён қилишга ўргатишимиз, билимларини амалиётда қўллай олиши учун ўргатмоғимиз лозим. Шу мақсадда биз математикани ўқитипда ўзимиз қўллаётган баъзи стратсгиялар тўғрисида фикр юритмоқчимиз. Матнни давом эттириш усулини кўриб чиқайлик. Бунинг учун уқувчилар майда гуруҳларга бирор бир усул билан бўлиб чиқамиз. Масалан: 1 дан 4 гача ёзилган карточкаларни тарқатиш орқали. Бунинг учун ўқитувчи аввалдан 1дан 4 гача сонлар ёзилган тарқатма карточкалар ясайди, сонлар ёзилган тарафини ўқувчига кўрсатмай тарқатади. Бунда бир рақам олган ўқувчилар 1-гуруҳга, 2- рақам олган ўқувчилар 2-гуруҳга, 3-рақамини олган ўқувчилар 3- гуруҳга, 4- рақам олган ўқувчилар 4-гуруҳга киритилади. Ўқувчилар ўзлари аниқлаган жойларига ўтиришгандан кейип ўқитувчи мавзунинг бошланишини ўқиб бериб ва гуруҳларга 3-4 дақиқа вақт беради, мавзунинг давоми қандай бўлишини улаб узларича давом эттирншлари керак. Бунда ўқувчилар аввал ўзлаштирган билимларига ва уларни қўллай олишга таянишлари лозим. Қайси гуруҳнинг фикри матнга яқинроқ бўлса, бу гуруҳ ғолиб деб топилади. Бу усул ўқувчиларни ўйлашга, қаралаётган жараёнини таҳлил қилишга, хулоса чиқаришга ўргатади. Энди яна бир бошқа усулни кўриб чиқайлик. Ихтиёрий танлаш бўйича машғулот олиб борилаётган гуруҳдаги ўқувчилар сони 4-6 та ўқувчидан иборат гуруҳларга бўлиб чиқилади. Бу гуруҳларга дарсликдаги мавзу кўреатилиб, мавзу ҳажмига қараб 10-15 минут вақт берилади. Бу вақтда ўқувчилар дарсликдаги мавзуни мустақил ўқишлари ва ўзлари билишлари керак бўлган асосий билимларини, мавзудаги аввалдан уларга таниш тушунчаларни ва тушунишлари қийин бўлган тушунчаларни уч бўлимга бўлиб ажратишлари керак. Бу ипши бажаришда ҳар бир гуруҳ аъзоларининг фикри олинади ва биргаликда махсус жадвал тузилади. Бу жадвални тузишда хар бир кичик гуруҳ аъзоси фикри ҳисобга олиниши керак, кейин ҳар бир гуруҳдан биттадан ўқувчи доскага чиқиб, жадвалнинг қандаи тўлдирилганлигини тушунтиришади. Жадвал натижалари умумий қилиб муҳокама қилинади. Барча ўқувчилар учун жумбоқ бўлиб қолган саволларга ўқитувчи жавоб бериб дарсни якуилайди. Дарсда "экспериментал даре" усули ҳам яхши натижа беради. Бу усулдан фойдаланиш учун ўқитувчи ўқувчиларни яна гуруҳларга бўлиб олиши, ҳар бир гуруҳ учун зарур бўлган асбоб ва ускуналарга эга бўлиши керак. Ўқитувчи мавзуни ёритиш учун керак бўлган саволлар кетма-кетлигини доскага ёзиб чиқади. Ва бу саволларга ўқувчилар ўз Гуруҳ аъзолари билан ҳамжихатликда топшириқларни бажаршпади ва маълум вақтдан ксйин ҳар бир гуруҳ аъзоларидан биттадан ўқувчи чиқиб ўз жавоб вариантларини беришади. Хатоси тузатилиб, ўқитувчи умумийлаштириб дарсга якун ясайди. Бу усуллардап фойдаланиб, даре ўтилганда ўқувчи фаоллиги ошади, ўз фикрини эркин баён этишга ўрганади. Зеро, бизнинг вазифамиз комил инсопни тарбиялашдан иборатдир.